ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова чорак финалда

Сабина Шарипова чорак финалда

Таиланднинг Хуахин шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган турнирнинг жуфтлик баҳслари Сабина Шарипова учун омадли бошланди.

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова жуфтлик баҳсларида мезбонлар вакили Нуднида Луангнам билан ўз омадини синаб кўрмоқда.

Сабина ва Нуднида илк учрашувда таиландлик Чомпутхип Юндакате ва Наттхапат Пивбангрукни 6:7, 6:2, 10:7 ҳисобида таслим этди ва чорак финалга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, С.Шарипова яккалик баҳсларининг биринчи даврасида россиялик Валентина Ивахненкога қарши кортга чиқади.

2 040
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА