ЎзА Ўзбек

04.10.2019 Чоп этиш версияси

Сабина Шарипова чорак финалда

Сабина Шарипова чорак финалда

Туркиянинг Анталия шаҳрида теннис бўйича Халқаро теннис федерацияси томонидан аёллар ўртасида ташкил этилган турнирда Сабина Шарипова чорак финалга чиқди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси С.Шарипова иккинчи давра учрашувини россиялик Мария Ткачевага қарши ўтказди. Уч сет давом этган ўйинда теннисчимиз рақибини 6:7, 7:6, 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалда германиялик Франзиска Зиедат билан рақобатлашадиган бўлди.

2 702
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА