ЎзА Ўзбек

04.03.2018 12:27 Чоп этиш версияси

Сабина финалга чиқди, аммо...

Хитойда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан аёллар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Сабина Шарипова финалда мағлубиятга учратди.

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова мусобақанинг чорак финалида хитойлик Ао Гаини, ярим финалда гонконглик Жан Линни мағлубиятга учратиб, финалда яна бир мезбон теннисчи Хиню Гаога қарши кортга чиқди.

Турнирнинг сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида ҳамюртимизнинг ўйини қовушмади ва 6:1, 6:2 ҳисобида ўйинни бой берди.

Мазкур учрашувдан сўнг Сабина Шарипова ЎзА мухбирига финал учрашувидаги фикрларини айтиб ўтди.

– Мен учун мусобақа кўнгилдагидек ўтди. Нима бўлганда ҳам ўз ўйинимдан қониқдим. Тўғри финалда ҳеч ўйиним қовушмади. Теннисда ё ютасан, ёки мағлуб бўласан. Гао яхши теннисчи ва у ўзгача услубда ўйнайди. Келгуси мусобақаларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан, – дейди Сабина Шарипова.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 285