Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.06.2018 14:39 Чоп этиш версияси

Сабина беларуслик Ирина Шимановични мағлубиятга учратиб бош совринни қўлга киритди

Наманганда Халқаро теннис федерацияси томонидан эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган турнир якунланди.

Аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова финалга қадар россиялик Анастасия Фролова, Екатерина Вишневская, Анна Моргина ҳамда ҳамюртимиз Нигина Абдураимовани мағлубиятга учратди.

Финал учрашувида Сабина беларуслик Ирина Шимановични ҳар иккала сетда 6:1 ҳисобида енгди ва бош совринни қўлга киритди.

“Фьючерс” туркумидаги мусобақанинг жуфтлик баҳсларида умидли теннисчиларимиз Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов тандеми финал баҳсида россиялик Константин Кравчук ва Роман Фафиуллин устидан 7:6, 5:7, 10:8 ҳисобида зафар қучди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 496