Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.11.2017 16:50 Чоп этиш версияси

Рустам Жангабоевга “Nexia” автомобилининг калити топширилди

Рустам Жангабоевга “Nexia” автомобилининг калити топширилди Нукусда жорий йил сентябрь ойида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинлари совриндори бўлган қорақалпоғистонлик спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Янгидан бунёд этилган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олий спорт маҳорат мактабида ташкил этилган тадбирда спорт фахрийлари, мураббийлар, ёш спортчилар иштирок этди.

4.jpg

Қитъамизнинг энг кучли спортчилари беллашган нуфузли мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси таркибида қатнашган оғир атлетикачи Рустам Жангабоев биринчи ўринни эгаллаб, олтин медалга сазовор бўлди. У 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида олтинчи ўринни, Қатарнинг Доха шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақасида биринчи ўринни, жорий йил апрель ойида Туркманистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади.

7.jpg

Тадбирда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, халқаро мусобақаларда юртимиз довруғини дунёга танитган спортчи Рустам Жангабоевга “Nexia” автомобилининг калити топширилди.

Шунингдек, V Осиё ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, бронза медалга сазовор бўлган спортчилар – муайтай бўйича Уббиниёз Тўрениёзов, эркин кураш бўйича Давлетбике Яхшимуратова ва Севара Ешмуратова ҳамда спортчиларни мусобақаларга тайёрлаган мураббийлар Мансур Чашимов, Қутлимурат Жуманов, Дамир Ҳасанов ва Нукусбой Даниёровга телевизорлар топширилди.

Ғолиб спортчиларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов табриклаб, совғалар топширди.

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
4 388






Все о погоде - Pogoda.uz