ЎзА Ўзбек

15.08.2018 11:50 Чоп этиш версияси

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов “Эвертон”нинг акцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов “Эвертон”нинг акцияларини сотиб олишни режалаштирмоқда
Алишер Усмонов ўзининг “Арсенал”даги акцияларини сотгандан сўнг, футбол клубларига инвестиция киритиш учун янги вариантларни кўриб чиқмоқда.

“УСМ Ҳолдингс” асосчиси “Эвертон” клубининг 58.8 % акцияларига эгалик қилаётган Фарҳад Мошири билан яқин дўст ва бизнес ҳамкор саналади.

“Потенциал фойда билан клубга инвестиция киритиш таклифи бўлса, мен, албатта, ўзаро шерикчилик муносабатларига тайёрман. Фарҳад билан дўстмиз. Агар ёрдам керак бўлса, у учун кўмак беришдан бахтиёр бўлардим”, дейди у "Блумберг" нашрига берган интервьюсида.

Ўз навбатида Усмонов “тўпчилар“ акцияларини Давид Дейн (“Арсенал“ футбол клуби собиқ вице раиси ва футбол ассоциацияси собиқ раиси ўринбосари)дан 2007 йилда сотиб олган эди.

Дарвоқе, миллиардер бир неча ҳафта олдин “Арсенал“даги акциялари америкалик спорт магнати Стэн Кронкега сотиб юборганди.

ЎзА
6 039