ЎзА Ўзбек

01.04.2019 23:28:12 Чоп этиш версияси

Роналдуни сотиб олиш учун “Ювентус”да пул бўлмагани маълум бўлди


“Ювентус” собиқ Бош директори Жузеппе Маротта “Реал Мадрид”дан ҳужумчи Криштиану Роналдунинг трансфер қилинишига қарши бўлгани сабаб жамоадан кетгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.

“Бу ёлғон хабар. Шубҳасиз, бизнинг бундай йирик шартномага пулимиз йўқ эди. Футболчи борасида А ва Б режаларини тузиб президент Андреа Аньеллига тақдим этдик ва у ушбу трансферни амалга оширишимиз мумкин эканлигини маълум қилди.

Роналдунинг жамоага келиб қўшилиши – бу инвесторлар иродаси, мен бундай қарорга кела олмас эдим. Лекин, албатта, мен Роналдунинг трансферига қарши бўлмаганман. Шу учун ҳам Криштиануни кўп вақт давомида ўрганиб чиқдим. У – буюк чемпион, атрофдагиларга намуна сифатида кўрсатиладиган футболчи.

IMG_20180717_061659-940x703.jpg

Мен Туринда келажагим бошқачароқ бўлиши мумкинлигини кутдим, аммо кейин нималар содир бўлганидан хабарингиз бор”, – дейди Маротта.

Маълумот ўрнида, Жузеппе Маротта 2010-2018 йиллар давомида “Ювентус” клуби Бош директори лавозимида фаолият юритган. Унинг бошқаруви даврида Андреа Пирло, Артуро Видаль, Штефан Лихтштайнер​, Клаудио Маркизио, Пауло Дибала, Поль Погба сингари кўплаб машҳур футболчилар жамоага келиб қўшилди. Қизиғи, ўйинчиларнинг аксарият қисми туринликлар учун мутлақо текинга тушган.

Таъкидлаш жоизки, Маротта 2018 йилнинг 31 октябрида “кекса-сеньора” Бош директорлигидан кетди. Орадан бир ой ўтиб мутахассис Миланнинг “Интер” клубида ушбу лавозимда фаолиятини бошлади.