ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Роналду ўзининг мукаммал жисмоний ҳолати сирларини очди

Роналду ўзининг мукаммал жисмоний ҳолати сирларини очди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз жисмоний кўриниши муваффақиятининг сирини очди.

Роналду суҳбатда: “7-рақамли ўйинчи қандай қилиб мукаммал жисмоний ҳолатга эга бўлган? Бунинг сири учта ва улар – оддий. Биринчиси, бу – яхши уйқу. Иккинчиси, тўғри овқатланиш ва учинчиси мунтазам жисмоний машқлар. Шунинг учун ҳам сиз ҳозир жисмонан идеал Роналдуни кўриб турибсиз”, дея суҳбатдошига ҳазил аралаш жавоб қилган португалиялик футболчи.

Таъкидлаш жоизки, футболчининг ёши ҳозир 33 да ва у ажойиб натижаларга эришмоқда. Дарвоқе, кеча КриРо “Юве” билан Чемпионлар лигаси нимчорак финал баҳсларига йўлланмани қўлга киритган эди.

3 019
ЎзА