ЎзА Ўзбек

31.07.2018 12:16 Чоп этиш версияси

Роналду “Ювентус”даги дастлабки машғулотини ўтказди

Роналду “Ювентус”даги дастлабки машғулотини ўтказди
Куни кеча португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Туриннинг “Ювентус” клубига ўтганидан буён жамоанинг илк машғулотида иштирок этди.

Ҳужумчи “зебралар” таркибига келиб қўшилганидан сўнг Хитой турнеси бошланиб қолиб, чинликлар юртига жўнаб кетганди. У ердан келганидан сўнг таътилга чиқди ва кеча қайтди.

0_Juventus-Medical-Tests (1).jpg

КриРо машғулотларда Пауло Дибала, Ҳуан Куадрадо, Дуглас Коста, Гонсало Игуаин ҳамда Родриго Бентанкур ва бошқа бир қанча футболчилар билан бирга қатнашди.

f3f39101983f72f832847b50222a2742.jpg

15329726393009.jpg

0_Juventus-Medical-Tests.jpg

Эслатиб ўтамиз, Роналду “Юве”га Мадриднинг “Реал” клубидан келиб қўшилганига 20 кундан ошди. Унинг трансфери туринликларга 100 (+10) миллион еврога тушган, йиллик маоши эса 33 миллион евро этиб белгиланган.

ЎзА
6 066