ЎзА Ўзбек

03.03.2020 Чоп этиш версияси

Роналду "Реал"га қайтмоқчи

Роналду "Реал"га қайтмоқчи

Туриннинг “Ювентус“ клуби ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналду яна Мадриднинг “Реал” жамоасига қайтишни хоҳламоқда.

Бу ҳақда Криштианунинг дўсти журналист Эду Агирре хабар бермоқда. “Мен биламан, Роналду яна “Реал”га қайтишни хоҳлаяпти. У “Барселона” билан ўйинга келганида Мадридни севишини ҳис қилди. У бундан завқланди.

"Ҳозир унинг барча ўй-хаёллари фақат “Ювентус”да, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин у Мадридга қайтишни хоҳлаётганини ҳис қилмоқдаман", деди Э. Агирре.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Роналду 2009-2018 йилларда “Реал” шарафини ҳимоя қилган.



2 514
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА