ЎзА Ўзбек

19.03.2020 Чоп этиш версияси

Роналду Премьер-лига, Ла Лига ва А Сериядан қай бирида футбол ўйнаш қийинроқ эканини айтди

Роналду Премьер-лига, Ла Лига ва А Сериядан қай бирида футбол ўйнаш қийинроқ эканини айтди

Айни пайтда коронавирус пандемияси туфайли Португалияда таътил олаётган «Ювентус» форварди Криштиану Роналду Англия, Испания ҳамда Италия чемпионатлари ўртасидаги асосий фарқни тушунтириб ўтди.

«Ўйлашимча, Италияда футбол ўйнаш Испанияга қараганда анча қийинроқ. Ла Лигада жамоалар кўпроқ очиқ футбол таклиф этишади, ўйинчилар ҳам катта таваккалчиликларга қўл уради. А Серияда эса биринчи навбатда ҳимоя ва шундан кейингина ҳужум ҳақида ўйлаш мумкин. Тўғри, мен Премьер-лигада ҳам бешта мавсум ўтказганман, бироқ Италияда футбол ўйнаш у ердагига нисбатан анча оғирроқ», – дея учта лига ўртасидаги асосий фарқни изоҳлаб берган Криштиану.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус пандемияси сабабли Италия А Серияси ва бошқа бир қанча футбол чемпионатларида вақтинчалик таътил эълон қилинган.

5 064
ЎзА