ЎзА Ўзбек

23.12.2019 Чоп этиш версияси

Роналду: “Майдонда бошқа одамман”

Роналду: “Майдонда бошқа одамман”

Куни кеча Саудия Арабиятони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Италия Суперкубогининг финал баҳси бўлиб ўтди.

“Ювентус” ҳамда “Лацио” жамоалари ўртасидаги тўқнашувда “кекса-сеньора” футболчилари 1-3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Беллашувдан сўнг туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ўйиндан кейинги ҳолати ва мухлисларнинг унга нисбатан муносабати ҳақида гапириб ўтди.

“Ўзимдан кўнглим тўляптими?” Ҳа, албатта. Доим ўзимдан кўнглим тўлган, бу аниқ. Мен ўз ишимдан завқланаман, чунки уни яхши кўраман, тинимсиз ишлаш, юқори савияда ҳаракат қилиш – менга яхши ҳисларни тақдим этади ва бундан роҳатланаман.

Биласизми, мен майдонда бошқа одамман ва бу муҳим омил. Одамлар мени боримча қабул қилишади. Мен учун нормал ҳолат бу. Кимлигимни ва нима қилаётганимни жуда яхши биламан. Яна шуни ҳам айтишим керакки, одамлар фаолиятим охирида мени “яхши”, деб эслашади.

Таъкидлаш ўринлики, Суперкубок беллашувидан сўнг кўп сонли мухлислар Криштиану Роналдуга нисбатан ҳуштакбозлик қилишган ва “Месси, Месси”, деб бақиришган, ушбу ҳолатни Роналду салбий қабул қилган эди.

2 939
ЎзА