ЎзА Ўзбек

25.03.2020 Чоп этиш версияси

Роналду “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин

Роналду “Манчестер Юнайтед”га ўтиши мумкин
Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси, португалиялик Криштиану Роналду мавсум сўнггида жамоани тарк этиши мумкин. Айни дамда Роналдуга “ПСЖ” ва “Манчестер Юнайтед” жамоаларидан таклиф тушмоқда.

Роналду айни дамда “Манчестер Юнайтед”нинг таклифини кўриб чиқмоқда. Унинг Англия клубига ўтиш эҳтимоли клубнинг Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишига боғлиқ бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану 2003-2009 йилларда “МЮ” сафида тўп сурган бўлса, 2009-2018 йилларда “Реал Мадрид”да ўйнаган. 2018 йилдан шу кунга қадар “Ювентус” таркибида майдонга тушмоқда.

2 805
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА