ЎзА Ўзбек

27.01.2020 Чоп этиш версияси

Роналду Мадридга қайтади

Роналду Мадридга қайтади

Криштиану Роналду футболдаги фаолиятини якунлаганидан сўнг Мадридда яшашни мақсад қиляпти ва шу туфайли ҳозирда Испания пойтахтига ўз инвеститцияларини киритишда давом этяпти, деб ёзмоқда A Bola нашри.

Португалиялик футболчи Туринга кўчиб ўтганидан буён Мадриддаги бизнеси орқали 40 миллион евро миқдорида фойда кўрган: 15 миллион евро янги меҳмонхонадан ва 25 миллион евро соч кўчириб ўтқазиш клиникасидан.

Эслатиб ўтамиз, бундан ташқари Роналдунинг Испания пойтахтида машҳур бўлган машғулотлар зали тармоғи ҳам ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

15 475
ЎзА