ЎзА Ўзбек

01.05.2019 Чоп этиш версияси

Роналду дунёдаги энг қиммат автомобилни сотиб олди

Роналду дунёдаги энг қиммат автомобилни сотиб олди

Испаниянинг “Cuatro” телеканали маълумотларига кўра, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз автомобиллари коллекциясини янги Bugatti билан тўлдиради.

Bugatti ўтган йилнинг март ойида Женева автомобиль кўргазмасида тақдим этилган “La Voiture Noire” маркасининг нархи 11 миллион еврога тенг ва дунёдаги энг қиммат автомобил мақомига эга. Унинг двигатель кучи 1500 от кучига эга бўлиб, тезлиги соатига 420 километрни ташкил этади.

Таъкидлаш ўринлики, Bugatti компаниясининг “La Voiture Noire” маркаси ягона нусхада ишлаб чиқарилган бўлиб, португалиялик ҳужумчида ушбу бренднинг яна бир нечта турдаги русумларидан мавжуд.

Футболчи машинага ҳозирча тегина олмайди. Муаммо шундаки, муҳандислар “тойчоқ”нинг айрим қисмларидаги ишларни ҳали тугатишгани йўқ. Унинг техник ишлари 2021 йилда ўз ниҳоясига етади.

2019-Bugatti-La-Voiture-Noire-4.jpg

2019-Bugatti-La-Voiture-Noire-7.jpg

2019-Bugatti-La-Voiture-Noire-3.jpg

2019-Bugatti-La-Voiture-Noire-9.jpg

9073109d-9fab-4303-8b86-6ffe68f57fc2.jpg

2 518
ЎзА