ЎзА Ўзбек

31.03.2019 18:03:43 Чоп этиш версияси

Ривалдо Мбаппенинг қимматлигидан нолиди


“Барселона”нинг собиқ футболчиси Ривалдо ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфер суммаси ҳаддан ташқари баландлигидан ажабланишини баён қилди.

“Мен яқинда француз матбуоти Мбаппенинг “Реал”га 280 миллион евро эвазига ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзганини ўқиб қолдим. Бу – бир ўйинчи учун жуда катта нарх.

Ҳатто Месси, Роналду ёки Неймар ҳам 280 миллион евро турмайди. Бу билан Мбаппенинг иқтидорига эътироз билдирмоқчимасман. Айтмоқчиманки, бундай футболчи йўқ, яъни бу пулни оқлайдиган ўйинчи йўқ.

Аммо бу бозор қонунлари ва жамоалар катта молиявий потенциал эвазига кучли ўйинчиларни ўзлариники қилиб олишмоқда.

rivaldo.jpg

Ишончим комилки, баъзи футболчилар ўзининг трансфер нархи жуда қиммат эканликларини ўйлаб кўришганича йўқ, бироқ ҳар бир ўйинда белгиланган нархига муносиб ўйнаши кераклигини ҳис қилиши керак. Чунки клуб, матбуот ва мухлислар уларга босим юклаб туради.

Бу эса футболчининг имкон қадар яхши ўйин кўрсатишига халақит бериши мумкин. Юқори трансфер нархи қўшимча босимдир”, – дейди Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Betfairʼга берган интервьюсида.