Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2018 22:37 Чоп этиш версияси

Рекордчи испан клублари ёхуд уларнинг ЕЧЛдаги статистикаси қандай?

Рекордчи испан клублари ёхуд уларнинг ЕЧЛдаги статистикаси қандай? Асримизнинг иккинчи ўн йиллигида Испания жамоалари ЕЧЛда ўзларининг яккаҳукмронлигини ўрнатди. Уларни шоҳсупадан қайси клуб тушира олади? Буни билмадигу, испанларнинг статистикасига назар солиб ҳайратдан ёқа ушлайсиз.

Кеча ЕЧЛ — 2017/2018 нимчорак финал баҳслари ниҳоясига етганидан хабарингиз бор. Бу сафар ҳам чорак финалда Пиреней ярим оролидан 3 та жамоа қатнашади. Жорий мавсумни ҳам қўшиб ҳисобласак, кетма-кет 6 йилдан бери Испаниядан 3 вакил бу босқичга етиб келмоқда. 8 биринчиликдан буён камида 2 та суперклуб ¼ финал вазифасини уддалашга эришган. Қўшимчасига бу чорак финалчиларнинг йўқ деганда 2 таси охирги 7 йилда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишган.

gettyimages-521317492.jpg

Мана шу 7 мавсумнинг 5 тасида финал ҳавосидан ё “Реал Мадрид” ё “Барселона” ёки “Атлетико Мадрид” баҳра олишга мувоффақ бўлаётир. Ҳатто мухлислар 2013/2014, 2015/2016 йилларда ҳал қилувчи раундда Мадрид дербисининг гувоҳига айланишди. Кубок эса 4 йилдан бери Пиренейдан чиқолмай зерикиб ҳам кетди.

“Барселона” кетма кет 11 бор чорак финалга йўл олган Европанинг ягона жамоаси бўлиб турибди. “Реал”дан бошқа ҳеч қайси жамоа орқама-кейин 7 марта ярим финалда қатнаша олгани йўқ. Кўҳна қитьанинг энг нуфузли мусобақаси тарихида 100 лик “довон”ни забт этган 2 та суперюлдуз ҳам сизга маълумки, Испанияда тўп суради: Месси ва Роналду...

nintchdbpict000288546842.jpg

Хуллас, ЕЧЛнинг кўплаб рекордлари охирги пайтларда Пиреней мамлакати клублари номи билан боғлиқ. “Реал” ва “Барса” ҳозир ўзининг оптимал формасига кирган. Аммо уларнинг йўлига ғов бўлиши мумкин бўлган “Манчестер Сити”, “Бавария”, “Ювентус”каби грандлар ҳам борки, бу йилги тўқнашувларнинг интригасини ҳар галгидан ҳам ошириб юборади.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ва ЕЛ чорак финал босқичига қурьа ташлаш маросими эртага соат 16:00 да бошланади.

О. Хайдаров, Ўз МУ талабаси
8 683