ЎзА Ўзбек

06.08.2020 Чоп этиш версияси

«Реал»нинг XXI асрдаги энг сермаҳсул ҳужумчиси аниқланди

«Реал»нинг XXI асрдаги энг сермаҳсул ҳужумчиси аниқланди

Transfermarkt портали Мадриднинг «Реал» клубида ҳаракат қилган сўнгги 20 йилдаги энг фойдали форвардни аниқлади.

Футболчи мазкур рейтингдан жой олиш учун  «қаймоқранглилар» таркибида камида 10 та учрашувда иштирок этган ҳужумчи ёки ҳужум орти ўйинчиси бўлиш талаб этиларди.

Рўйхатни «Реал»нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналду бошқариб турибди. Португалиялик 2000 йилдан буён мадридликлар таркибида ўйнаган футболчилар орасида 438 беллашувда 450 гол киритиб етакчилик қилди. Бу эса ўртача бир ўйинда 1.03 голга тўғри келди.

«Реал»нинг сўнгги 20 йилдаги топ-10 ҳужумчиси:

1. Криштиану Роналду — 1,03 гол ҳар бир учрашувда.

2. Рууд ван Нистелрой — 0,67.

3. Роналдо — 0,59.

4. Карим Бензема — 0,48.

5. Гонсало Игуаин — 0,46.

6. Рауль Гонсалес — 0,44.

7. Гарет Бэйл — 0,42.

8. Клас-Ян Хунтелар — 0,40.

9. Фернандо Морьентес — 0,37.

10. Эммануэль Адебайор — 0,36.

5 212
ЎзА