ЎзА Ўзбек

18.03.2020 Чоп этиш версияси

“Реал”нинг собиқ раҳбари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

“Реал”нинг собиқ раҳбари оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

Испаниянинг “Реал” ва “Малага” клублари собиқ раҳбари ҳисобланган Лоренсо Санс кутилмаганда шифохонага тушиб қолди.

“Ideal” нашри тарқатган хабарга кўра, 76 ёшли мутахассис коронавирусга чалингани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда унинг аҳволи оғир, дея баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Лоренсо Санс 1995-2000 йилларда “Реал”ни бошқарган, 2006-2010 йилларда эса “Малага” клубига раҳбар бўлган.

2 599
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА