ЎзА Ўзбек

06.01.2018 08:30 Чоп этиш версияси

«Реал Мадрид» ўз майдонида ғалаба қозонди

«Реал Мадрид» ўз майдонида ғалаба қозонди Баскетбол бўйича Европа лигасининг 16 тур учрашувлари ўтказилди.

Унда Грециянинг «Панатинаикос» жамоаси Туркиянинг «Анадолу Эфес» клубини ўз майдонида 90:79 ҳисобида мағлубиятга учратди. Испаниянинг «Уникаха» ҳамда «Валенция» ўртасидаги ўйинда меҳмонлар 83:85 ҳисобида зафар қучди.

Мадрид шарида ўтган «Реал Мадрид» ва Исроилнинг «Маккаби Т-А» жамоалари ўртасидаги учрашув 93:81 ҳисобида якунланган бўлса, Каталонияда «Барселона» Россия шарафини ҳимоя қилаётган «ЦСКА Москва»ни 85:72 ҳисобида мағлуб қилди.

Чемпионатда «Фенербахче»(Туркия) ва «Баскония»(Испания) жамоалари ўртасидаги ўйинда 79:74 ҳисоби қайд этилди. «Срвена Звезда» (Сербия) азалий рақиби «Жалгирис» (Литва) устидан 77:65 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, Греция шарафини ҳимоя қилаётган «Олимпиакос» Италиянинг «Милан» жамоасини 87:80 ҳисобида, Россиянинг «Химки» клуби Германияда «Бамберг»ни 74:70 ҳисобида енгди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 088