ЎзА Ўзбек

01.08.2020 Чоп этиш версияси

«Реал Мадрид» дунёнинг энг қиммат футбол клуби

«Реал Мадрид» дунёнинг энг қиммат футбол клуби

"Forbes" журнали анъанасини давом эттирган ҳолда дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтингини эълон қилди. 

Барча спорт вакиллари қамраб олинадиган мазкур рейтингнинг футбол клублари орасидаги рўйхатдан ҳар доимгидек «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» клублари кучли ўнликдан жой олган. Топ-50да «Бавария» (24-ўрин), «Манчестер Сити» (34-ўрин), «Челси» (37-ўрин) ва «Арсенал» (47-ўрин) каби клублар ҳам қайд этилган.

Рўйхатнинг «совринли» ўринларини Америка клублари банд этишган. Америкача футбол бўйича «Даллас» клубининг қиймати 5,5 миллиард АҚШ долларига баҳоланган ҳолда пешқадамликни давом эттиряпти. Кучли учликдан эса «Янкис» бейсбол ҳамда «Ню-Ёрк» баскетбол клублари жой олишган. Ҳатто тўртинчи ўридаги клуб ҳам Америкадан – «Лейкерс» баскетбол клуби.

Дунёнинг энг қиммат спорт клублари рейтинги (топ-10):

1. «Даллас Мэверикс» (АҚШ, америкача футбол) - 5,5 миллиард доллар

2. «Нью-Йорк Янкиз» (АҚШ, бейсбол) - 5 миллиард

3. «Нью-Йорк Никербокерс» (АҚШ, баскетбол) - 4,6 миллиард

4. «Лейкерс» (АҚШ, баскетбол) - 4,4 миллиард

5. «Голден Стэйт Уорриорз» (АҚШ, баскетбол) - 4,3 миллиард

6. «Реал» (Испания, футбол) - 4,24 миллиард

7. «Нью-И́нгленд Пэ́триотс» (АҚШ, америкача футбол) - 4,1 миллиард

8. «Барселона» (Испания, футбол) - 4,02 миллиард

9. «Нью-Йорк Джайентс» (АҚШ, америкача футбол) - 3,9 миллиард

10. «Манчестер Юнайтед» (Англия, футбол) - 3,81 миллиард.

3 149
ЎзА