ЎзА Ўзбек

29.07.2020 Чоп этиш версияси

Равшанбек Москвада жаҳон чемпионлиги учун беллашади

Равшанбек Москвада жаҳон чемпионлиги учун беллашади

Профессионал бокснинг биринчи ўрта вазн тоифаси чарм қўлқоп устаси Равшан Маҳамматжонов навбатдаги жангини Москва шаҳрида ўтказади.

4 сентябрга режалаштирилган бу жангда ҳамюртимиз ёшлар ўртасидаги "WBC" жаҳон чемпионлик камари учун украиналик Владимир Гордиенко билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Маҳамматжонов профессионал боксда 10 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган, 7 тасида рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.


3 619
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА