ЎзА Ўзбек

05.11.2019 Чоп этиш версияси

Равшан Худойназаровнинг АҚШдаги рақиби аниқланди

Равшан Худойназаровнинг АҚШдаги рақиби аниқланди
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Равшан Худойназаров 7 ноябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жанг АҚШнинг Аризона штати Тусон шаҳрида бўлиб ўтади. Равшаннинг бу сафарги рақиби мексикалик енгилмас боксчи Сантияго Домингез бўлади.

Айтиш керакки, Домингез бунгача 19 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимиз ҳам 19 та жанг ўтказган, бироқ уларнинг 2 тасида мағлуб бўлган, қолган 17 тасида эса ғалаба қозонган.

2 205
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА