Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2018 21:04 Чоп этиш версияси

Расман: Ўзбекистонда янги тузилган федерация тан олинмайди

Миллий олимпия қўмитасининг ММА федерацияси тузилиши ҳақидаги хабар борасида расмий баёноти эълон қилинди. Бу ҳақда пайшанба куни Қўмита матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, кеча юртимиздаги спортга оид интернет сайтларда Ўзбекистонда янги ММА (аралаш қоидалар жанги) федерациясига асос солинганлиги ҳақида хабар қилинган.

Лекин ушбу федерация тузилиши олдидан на Миллий олимпия қўмитаси, на Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабардор қилинган. Қолаверса, бу федерация айни пайтда юридик жиҳатдан ҳеч қандай кучга эга эмас, дейилади баёнотда.

Шу сабабли ҳам Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда янги тузилган ушбу федерацияни тан олмаслигини расман маълум қилади.

ЎзА
18 463