ЎзА Ўзбек

24.03.2020 Чоп этиш версияси

Расман: Токио Олимпиадаси қолдирилди

Расман: Токио Олимпиадаси қолдирилди

Япония Бош вазири Синдзо Абэ Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан Олимпия ҳамда Паралимпия ўйинларини бир йилга кечиктириш тўғрисида келишувга эришганини маълум қилди.

«2021 йилнинг ёз фасли Токио Олимпиадаси учун охирги сана бўлиб қолади», дея қўшимча қилган Абэ.

Эслатиб ўтамиз, Токио 2020 Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар, Паралимпия ўйинлари эса 25 августдан 6 сентябрга қадар ўтказилиши режалаштирилган эди.

5 198
ЎзА