ЎзА Ўзбек

27.09.2018 Чоп этиш версияси

Расман! "Евро-2024"га Германия мезбонлик қилади

Расман! "Евро-2024"га Германия мезбонлик қилади

Бугун, Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА бош штаб-квартирасида ташкилот Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

УЕФА президенти Александр Чеферин бошчилигидаги Қўмитанинг 17 аъзоси Евро​ - 2024​ мезбонини аниқлаш учун овоз беришди.

Якуний натижаларга кўра, 2024 йилги қитъа чемпионатига Германия мезбонлик қиладиган бўлди.

Бунгача немислар 2 марта Жаҳон чемпионати ва 1 марта Европа чемпионатига мезбонлик қилишган.

Евро - 2024​ мезбонлиги учун икки мамлакат – Германия ва Туркия давлатлари даъвогарлик қилган эди.

3 207
ЎзА