ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

​Расман: «Барселона»​ Эрнесто Вальверде​ни истеъфога чиқарди

​Расман: «Барселона»​ Эрнесто Вальверде​ни истеъфога чиқарди

Каталониянинг «Барселона» ​клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде бир неча соатлик музокаралардан сўнг истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти маълум қилди.

«Барселона» ва Эрнесто Вальверде ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани бекор қилиш тўғрисида келишувга эришдилар.

Клуб Эрнесто Вальвердега ўзининг профессионаллиги, садоқати ва «​Барcа»​ оиласи билан доимо самимий муносабатда бўлгани учун миннатдорчилик изҳор этади. Унга келажакда омад ва зафарлар тилаймиз»​, дейилади клуб баёнотида.

Маълумот ўрнида, Вальверде​ «Барселона»​ мураббийи сифатида 163 та расмий ўйинларда иштирок этиб, жамоа билан 108 та ғалаба, 35 та дуранг ҳамда 20 та мағлубият қайд этган.

У икки ярим йиллик фаолияти давомида тўртта совринни қўлга киритди: иккита Ла Лига чемпионлиги, икки марта Қирол кубоги ва Испания суперкубоги.

Эрнесто Вальверденинг «Барселона»​ мураббийи сифатида​ги сўнгги ўйини Испания суперкубоги доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши беллашув бўлиб қолди. Ушбу учрашувдаги мағлубият (2:3) клуб мухлислари ҳамда раҳбарият томонидан эътирозларга сабаб бўлди ва томонлар ўртасидаги келишув бекор қилинди.

«Барселона»​ раҳбарияти яқин дақиқалар ичида янги бош мураббий ким бўлиши ҳақида маълум қилади»​, дейилади клуб расмий сайти хабарида.

4 482
ЎзА​