Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.04.2017 11:43 Чоп этиш версияси

Рашид полвон олтин медаль соҳиби

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рашид Қурбонов Эстониянинг Тарту шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтказилган "Kristjan Palusalu Memorial – 2017" халқаро турнирида олтин медалга сазовор бўлди.

Вазни 86 килограмм бўлган эркин курашчилар ўртасидаги баҳсларнинг финал учрашувида Р.Қурбонов россиялик Анатолий Серезенковни катта устунлик билан мағлубиятга учратди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
1 883






Все о погоде - Pogoda.uz