ЎзА Ўзбек

15.07.2019 Чоп этиш версияси

Раматов ЎФА президентлигидан бўшади, унинг ўрнига Абдусалом Азизов сайланди

Раматов ЎФА президентлигидан бўшади, унинг ўрнига Абдусалом Азизов сайланди

Аввал хабар берганимиздек, айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Radisson Blu Hotel” меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Конференция кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

I. 2018 йил 25 январда бўлиб ўтган Конференция баённомасини тасдиқлаш;
II. Молиявий ҳисоботни тасдиқлаш (мустақил аудитор ҳисоботи);
III. ЎФА уставига қўшимчаларни киритиш ва уставни янги таҳрирда тасдиқлаш;
IV. ЎФА президенти, Вице-президентлар ва Ижроия қўмитаси аъзоларини сайлаш.

Дастлаб конференция иштирокчиларига ўзбек футболининг тарихи ва бугунги куни акс этган видеоролик намойиш этилди. Сўнгра ЎФА Бош котиби Аваз Мақсумов навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясини очиб берди.

Бугунги конференцияга 77 нафар делегатдан 68 таси ташриф буюрди. 9 нафар делегат узрли сабабларга кўра кела олишмади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Низомининг 24-моддасига асосан ташкилот вице-президентларини доимий асосда сайлаш учун ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан қўйидаги номзодлар таклиф қилинди ва делегатлар томонидан бир овоздан сайланди:

Равшан Эрматов – ЎФАнинг биринчи вице-президенти, Муҳиддин Жўраев – ЎФА вице-президенти.

Шу пайтгача ЎФА президенти сифатида ишлаб кетган Ачилбай Раматов ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиқишга қарор қилгани боис унинг ўрнига янги президент сайланди. Ушбу масъулиятли лавозимга Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси номидан Азизов Абдусалом Абдумавлонович номзоди илгари сурилган. Очиқ овоз бериш жараёнида Абдусалом Азизов бир овоздан мамлакат футболи раҳбарлигига сайланди.

Шунингдек, конференцияда ЎФА Ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди. Ундан қуйидаги футбол мутахассислари ва мутасаддилари ўрин олди:

Азизов Абдусалом Абдумавлонович
Эрматов Равшан Сайфиддинович
Жўраев Муҳитдин Ўткирович
Исроилов Шоакрам Холматович
Абдувоҳидов Абдужаббор Абдусатторович
Набиев Дилмурод Ҳамидуллаевич
Шоабдураҳмонов Рустам Мавзурович
Жалолов Наримон Жалолович
Ходжаев Алишер Жўрақулович
Ҳакимов Бахтиёр Ибрагимович
Жалилов Шуҳрат Илҳомович
Усмонов Жаҳонгир Мираброрович

4 930
ЎзА