ЎзА Ўзбек

12.01.2018 11:00 Чоп этиш версияси

Раллида «КАМАЗ»га ҳеч ким ета олмади

Раллида «КАМАЗ»га ҳеч ким ета олмади Ралли бўйича Дакар пойгаларининг бешинчи босқичи якунланди.

Пойганинг мотоцикллар ўртасидаги баҳсларда Хоан Барреда Борт (Испания, «Хонда»), Маттиас Валкнер (Австрия, «КТМ») ва Кевин Бенавидес (Аргентина, «Хонда»)га тенг келадиган топилмади.

Квадроцикллар ўртасида Николас Кавилясо (Аргентина, «Ямаха»), Игнасио Касале (Чили, «Ямаха») ва Алексис Эрнандес (Перу, «Ямаха»)га ҳеч ким ета олмади.

Йўл танламас автомобильларида Стефан Петерансел (Франция, «Пежо»), Бернард тен Бринке (Нидерланды, «Тойота») ҳамда Жинел де Виллерс (ЖАР, «Тойота») каби маҳоратли пойгачилар барча рақибларини ортда қолдирди.

Юк автомобильлари ўртасида Эдуард Николаев (Россия, «КАМАЗ») маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, Сергей Вязович (Беларус, «МАЗ») финиш чизиғини иккинчи бўлиб босиб ўтди. Тон ван Генугтен (Нидерланды, «Ивеко») эса кучли учликни якунлади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 482