ЎзА Ўзбек

02.05.2019 Чоп этиш версияси

Рафаэль Надаль: "Икер, бардам бўл!"

Рафаэль Надаль: "Икер, бардам бўл!"

Куни кеча барча ОАВда ”Порту” клуби дарвозабони испаниялик Икер Касильяс юрак хуружидан сўнг касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

37 ёшли испаниялик посбон жамоанинг эрталабки машғулотларидан сўнг ўзини нохуш ҳис қила бошлаган. Шундан сўнг у шифохонага олиб борилган. Маълумотларга қараганда айни дамда Касильяснинг ҳолати барқарор экани айтилмоқда. Бироқ у катта эҳтимол билан бу мавсум бошқа майдонга туша олмайди.

Шу сабабли испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Икерни қўллаб- қувватлади ва ўзининг твиттерида шундай деди: ”Улкан саломатлик тилайман Икер Касильяс! Кучли бўл, Икер!”.

4 022
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА