ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Рақибимиз Туркманистон мусобақага фаол тайёргарлик кўряпти

Рақибимиз Туркманистон мусобақага фаол тайёргарлик кўряпти

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги - 2019даги рақиби Туркманистон терма жамоаси ҳам мусобақага фаол равишда тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақида ЎФА хабар бермоқда.

Язгули Хўжакелдиев бошчилигидаги туркманистонлик футболчилар жорий йилнинг 28 ноябрь - 12 декбарь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Йиғин давомида Туркманистон иккита назорат учрашувида майдонга тушди. Биринчи учрашувда маҳаллий “Аланяспор“ жамоаси 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, иккинчи ўйинда туркманлар Эроннинг “Тракторсози“ клуби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Энди 18-30 декабрь кунлари Туркманистон терма жамоаси Анталияда иккинчи йиғинни ўтказади. Йиғин доирасида 25 декабрь куни Афғонистон терма жамоаси билан назорат учрашуви режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади.

1 995
ЎзА