ЎзА Ўзбек

17.02.2020 Чоп этиш версияси

Пуйоль: «Месси 38 ёшгача футбол ўйнай олади»

Пуйоль: «Месси 38 ёшгача футбол ўйнай олади»

«Барселона» афсонаси Карлес Пуйоль жамоанинг бугунги кундаги етакчиси Лионель Мессининг яқин келажакдаги ҳолати ҳақида гапирди.

«Биласизми, ҳозир Лео 32 ёшда ва у, менимча, яна 5-6 йил юқори формада ҳаракатлана олади. Криштиану ҳам шундай. Улар 38 ёшгача топ даражада футбол ўйнай олишига ишонаман», – деган испаниялик собиқ ҳимоячи Марcа нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Мессининг ўзи ҳам «Барселона»даги ўйинларидан мамнунлиги ва яна қачонгача клуб билан қолиши ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритган эди:

«Мен ҳозир неча ёшда эканимни жуда яхши ҳис қилиб турибман. Бугунги кунларимдан қанча завқлансам, шунча арзийди. Ўйлайманки, жамоа билан хайрлашадиган пайтлар ҳам яқинлашмоқда. Вақт жуда тез ўтади. 
 
Насиб қилса, яна бир неча мавсум футбол ўйнай олишимга умид қиламан. Ҳозир 32 ёшдаман ва мавсум охирида 33 ёшга тўламан, шунинг учун айтаманки, ҳамма нарса ўзимни жисмоний томондан яхши ҳис қилишимга боғлиқ.

Ўзимни жисмоний ва шахсий томондан ҳар қачонгига нисбатан яхшироқ ҳис қиляпман ва янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиляпман», деган Месси ўз келажаги ҳақида гап юритар экан.



2 321
ЎзА