ЎзА Ўзбек

14.12.2018 Чоп этиш версияси

Профессионал боксчимиз 16-жангини ўтказади

Профессионал боксчимиз 16-жангини ўтказади Енгилмас профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида ўзининг 16-жангини ўтказади.

У мазкур жангда аргентиналик Назарено Гастон Руиз билан баҳслашиши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу жанг олдидан икки боксчи ўртасида вазн ўлчаш маросими ўтказилди.

Унга кўра, Шоҳжаҳон 64,5 кг. тош босган бўлса, тарози Назаренонинг вазнини 66 кг.. кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, эртага Россиянинг “Бокс ТВ“ каналида Тошкент вақти билан 20:45 дан бошлаб Шоҳжаҳон Эргашев ва Назарено Гастон Руиз жанги жонли эфирда кўрсатилади.

photo5231280320286927562.jpg


4 469
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА