ЎзА Ўзбек

03.01.2020 Чоп этиш версияси

Профессионал боксчиларимизнинг WBA рейтингидаги ўрни қандай?

Профессионал боксчиларимизнинг WBA рейтингидаги ўрни қандай?

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) 2019 йил декабрь ойи рейтингини эълон қилди. Унда бир қатор ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам ўрин олган.

Жумладан, 76,2 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (4-4-0-0-3 KO) илк маротаба рейтингнинг 15-поғонасига кўтарилиб олди. Хабарингиз бор, Бектемир сўнгги жангида ғалаба қозониб, “WBA Continental Amerikas” чемпионлик камарини қўлга киритган эди.

Шунингдек, яна бир истеъдодли боксчимиз Исроил Мадримов ( 4-4-0-0-4 КО) ўз вазн тоифасида рейтинг жадвалининг 4-ўриндан жой олган бўлса, Шоҳжаҳон Эргашев (17-17-0-0-15 КО) ўз ўрнини сақлаган ҳолда 6-поғонада қайд этилган. Тажрибали профессионал боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов (9-9-0-0-7 КО) эса декабрь ойини 8-ўринда якунлади.

4 505
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА