ЎзА Ўзбек

07.05.2018 12:46 Чоп этиш версияси

Профессионал боксчиларимизнинг ғалабали одимлари

Профессионал боксчиларимизнинг ғалабали одимлари Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Мусобақада боксчиларимиз билан бирга Россия, Танзания, Индонезия, Грузиядан келган чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилган бокс кечасининг марказий жанги ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров ва россиялик Владимир Чудинов ўртасида ўтди.

Улар 12 раунд давомида "WBC Silver" камари учун ўзаро беллашди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Азизбек очколар ҳисобида ғолиб бўлди. Шу тариқа тажрибали боксчимиз профессионал рингдаги ўн биринчи ғалабасига эришди.

Шунингдек, мусобақада боксчиларимиздан Улуғбек Собиров грузиялик Георги Жинхарадзени, Жамшид Нажмиддинов грузиялик Каха Аветисянни, Бекзод Турсунбоев индонезиялик Рой Мухлисни, Умид Рустамов грузиялик Давид Рибаконини, Олим Назаров грузиялик Хвича Гиголашвилини, Жасур Аҳмаджонов индонезиялик Стеви Онген Фердинандусни, Қудратилло Абдуқаҳҳоров танзаниялик Тваха Кидукуни мағлубиятга учратди.

6.jpg

7 (1).jpg

13.jpg

14 (1).jpg

15.jpg

23.jpg


Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
5 064