ЎзА Ўзбек

15.04.2019 13:19 Чоп этиш версияси

Профессионал бокс: Равшан Умурзоқов иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди


Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жангларидан бирида Набижон Исмонов шогирди, рус бокс шарҳловчилари орасида “Принц”, “Мистер печень” номлари билан машҳур ҳамюртимиз Равшанбек Умурзоқов 10 раундлик жангда рингга кўтарилди.

Проф боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Умурзоқов WBA Asia камари учун филиппинлик Роберто Гонсалесга қарши жанг қилди. Чемпионлик жанги давом этмади ва Равшанбек 2-раундда тажрибали рақибини нокаутга учратди.

Профессионал боксда 29-жангини ўтказган ҳамюртимиз Гонсалесга ўз фаолиятидаги бешинчи мағлубиятни тақдим этди. Маълумот учун, WBA Asia камарини қўлга киритган Равшанбек Умурзоқов шу кунгача проф рингда 8та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Еттита жангини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган.

Ойбек Юнусов, ЎзА
1 955