ЎзА Ўзбек

02.10.2018 Чоп этиш версияси

ПРОФЕССИОНАЛ БОКС: директор Бутунжаҳон Конгрессида, Баҳодир ва Элнурдан эса ғалабалар

ПРОФЕССИОНАЛ БОКС: директор Бутунжаҳон Конгрессида, Баҳодир ва Элнурдан эса ғалабалар

Баҳодир Жалолов иккинчи жангини ҳам муваффақиятли ўтказди, Элнур Абдураимов эса илк жангида ғалаба қозонди.

Айни пайтда Украина пойтахти Киев шаҳрида WBC (Бутунжаҳон Бокс Кенгаши) доирасидаги йиллик Конгресси бўлиб ўтмоқда. 56-бор ўтказилаётган тадбирда мазкур йўналишнинг собиқ ва амалдаги чемпионлари, мураббийлар, промоутерлар, менежерлар, тиббиёт ходимлари, ҳакамлар иштирок этмоқда. Мамлакатимиз номидан Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси бош директори, халқаро тоифадаги ҳакам Набижон Исманов қатнашмоқда.

6d8f13de-7b1b-4d60-b0ec-14477f7d601f.jpg

Конгресс давомида ҳамюртимиз бир қатор профессионал бокс олами вакиллари билан учрашиб, ўзаро фикр алмашишга ҳам вақт топа олмоқда. Жумладан, WBCнинг амалдаги президенти Маурицио Сулаймон, афсонавий Кличко, Марк Антонио Баррера, Амирхонлар бунга мисол бўла олади.

Профессионал бокс ҳақида гап кетганда, икки нафар ҳамюртимиз кеча АҚШ рингларида ўзларининг нималарга қодир эканлигини намойиш этишганини ҳам таъкидлаш жоиз.

АҚШда рингга кўтарилган ҳамюртларимиз Баҳодир Жалолов ҳамда Элнур Абдураимовлар рақибларини нокаутга учратишди. Баҳодир учун бу жанг профессионал боксда иккинчиси бўлган бўлса, Элнур ва ниҳоят илк жангини ўтказди ва ғалаба қозонди.

3 892
О. Юнусов, ЎзА