ЎзА Ўзбек

11.03.2018 09:22 Чоп этиш версияси

Профессиоанл боксчиларимиз Америкада ғалаба қозонди

Профессиоанл боксчиларимиз Америкада ғалаба қозонди Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзолари Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксда илк жангини ўтказди.

Нью-Йоркдаги “Kings Theater” аренасида ўтказилган беллашувда Шаҳрам аргентиналик Николас Веласкесга қарши рингга кўтарилган бўлса, Муроджон ҳам аргентиналик Давид Пазга қарши беллашди.

Шаҳрам тажрибали рақибини дастлабки раунднинг 15 сониясида техник нокаутга учратиб ғалаба қозонди. Муроджон эса  Давид Пазга кучли ва аниқ зарбалар йўллаб, техник нокаутга учратди ва зафар қучди.


Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
12 370