ЎзА Ўзбек

08.11.2019 Чоп этиш версияси

САМБО: Жаҳон чемпионатида 21 нафар спортчимиз иштирок этади

САМБО: Жаҳон чемпионатида 21 нафар спортчимиз иштирок этади


8-10 ноябрь кунлари Жанубий Кореянинг Чонжу шаҳрида самбо ва жанговар самбо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилади. 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, дунёнинг 86 мамлакатидан келган 800 нафар атлет иштирок этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасидан 21 нафар спортчи қатнашади. 

Қайд этиш лозим, мазкур турнир Халқаро самбо ассоциация тақвимидан ўрин олган энг муҳим мусобақалардан бири ҳисобланиб, унда дунёнинг энг кучли спортчилари гиламга чиқади. 

Роман Шакиров ва Жаҳонгир Қорабоевлар мураббийлигида Жанубий Кореяга йўл оладиган терма жамоа таркиби қуйидагича:

Эркаклар: Давлатжон Ҳамроев, Аман Ганиев, Сарбон Эрназаров, Неъмат ЁҚубов, Улуғбек Раҳмонов, Аббос Жалолов, Сардор Шовриков, Султон Исоқов, Авазбек Абдужалилов, Ҳакимжон Исмоилов, Истам Қудратов, Илҳомжон Йўлдошев, Зафар Аллабергенов, Достон Рустамжонов, Жонибек Азизов, Сирожиддин Анорқулов, Баҳодир Боқиев.

Аёллар: Гулмира Исматова, Зарнигор Ўрмонова, Нодира Гулова, Гуласалхон Ҳайдарова


2 245
ЎзА