Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.09.2018 11:01 Чоп этиш версияси

Про-лига баҳслари кескин тус олмоқда

Про-лига баҳслари кескин тус олмоқда

Футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасининг 24-турини “А“ гуруҳи бошлаб берди.

Мазкур турда “Хоразм“ ўз майдонида “Машъал“ клубини қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимни ҳужумкор бошлаган “Машъал“ футболчилари 50-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу голга Санжар Зокиров муаллифлик қилди. 55-дақиқада мезбонлар вакили Тимур Бекчанов ҳисобни тенглаштирган бўлса, Воҳид Шодиев асосий вақтга қўшиб берилган 5-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, “Машъал“ сафарда “Хоразм“ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

“Шўртан“ Ғузорда “Норин“ жамоасини 4:0 ҳисобида енгди. Ўйинда “Шўртан“га ғалаба келтирган голларни Юсуф Бўриев, Аббос Ғуломов, Маъруф Муродов, Оғабек Эркинов амалга оширди.

24-турда “Орол“-“Андижон“, “Сурхон“-“Динамо“ клублари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Мусобақанинг “Б“ гуруҳидаги дастлабки ўйинлар “Ифтихор“-“Локомотив БФК“, “Шердор“-“Хотира-79“, “Нурафшон“-“Ёзёвон“, “Зомин“-“Ғиждувон“ жамоалари ўртасида бўлади.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА
5 614