ЎзА Ўзбек

14.10.2015 19:10 Чоп этиш версияси

Пойтахтлик ёш курашчилар ғолиб

Андижонда юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 500 дан зиёд ёш курашчи ғолиблик учун баҳслашди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган беллашувлар якунига кўра, 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида энг кўп очко жамғарган Тошкент шаҳри жамоаси полвонлари умумжамоа ҳисобида биринчи, Андижон вилояти курашчилари иккинчи, Бухоро ва Фарғона вилояти спортчилари учинчи ўринни эгаллади.

2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Андижон вилояти жамоаси иккинчи, Наманган вилояти курашчилари эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
5 923