Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.10.2017 12:41 Чоп этиш версияси

Пойтахтимиздаги "Шифокор" стадионида Марказий ҳарбий спорт клуби томонидан енгил атлетика бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақанинг турли масофаларга югуриш баҳсларида Олим Ларёв, Анвар Саримсоқов, Сардор Бахтиёров, Ҳасан Мирсоатов, Сабина Шириева, Наталья Асанова, Нурхон Муҳиддинова биринчи ўринни қўлга киритди. 100 метрга тўсиқлар оша югуришда Александра Юркевская марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.

Узунликка ва баландликка сакрашда Никита Логинов, Дмитрий Мельситов, Анна Богданова, Алина Яблокова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллаган бўлса, ядро, диск ва босқон улоқтиришда Григорий Камуля, Иван Маркелов, Асадбек Абдуманнонов, Елена Смольянова, Светлана Прошкина, Анастасия Асланиду ғалаба қозонди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
4 558






Все о погоде - Pogoda.uz