Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

13.03.2017 13:52 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда ITF тақвимидан жой олган нуфузли мусобақа бошланди

Пойтахтимизда ITF тақвимидан жой олган нуфузли мусобақа бошланди Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимидан жой олган ўсмирлар ҳамда қизлар ўртасидаги нуфузли турнир бошланди.

Анъанавий мусобақада Ўзбекистон, Россия, Буюк Британия, Сербия, Кипр, Беларусь, Жанубий Африка Республикаси, Чехия, Руминия, Қозоғистон, Покистон, Қирғизистон, Таиланд, Сурия, Украина, Исроил, Латвия, Словакия ҳамда Болгариядан келган теннисчилар ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

Мусобақанинг асосий тўр баҳслари биринчи даврасида мамлакатимиз вакиллари Олимжон Набиев беларуслик Мартин Борисиоук, Одил Каримов қирғизистонлик Намозбек Душембиев, Темур Соттимов қозоғистонлик Достонбек Тошбўлатов, Азизхон Турғунов украиналик Александр Брайнинга қарши кортга чиқади.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда ёш теннисчиларимиздан Милана Масленкова россиялик Варвара Куксина, Камола Умарова россиялик Влада Ковал, Ясмина Каримжонова россиялик Аиша Кукушкина, Олеся Ким россиялик Анастасия Сухотина, Лайло Баҳодирова россиялик Мария Солнушкина, Валентина Шлейн украиналик Виктория Петренко билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 659






Все о погоде - Pogoda.uz