ЎзА Ўзбек

16.02.2020 Чоп этиш версияси

Футбол мавсумининг илк расмий мусобақаси старт олди

Футбол мавсумининг илк расмий мусобақаси старт олди
Кеча мазкур мусобақага қуръа ташланди. Унда аёллар ўртасидаги мавсум олий лигасида қатнашадиган 12та жамоа тўрт гуруҳга ажратилди.

Мусобақа қонун-қоидасига кўра, аввал гуруҳда давравий баҳслар ўтади. Сўнг гуруҳларда эгаллаган ўринларига кўра гуруҳлараро ўйинлар ўтказилади. Яъни, А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган жамоа С гуруҳи пешқадами билан, В гуруҳи ғолиби эса D гуруҳи карвонбошиси билан ўзаро куч синашишади. Гуруҳлардаги иккинчи ва учинчи ўринлардан жой олган жамоалар ҳам баҳсларни шу тариқа давом эттиришади. 

Futzal-ayollar (1).jpg

Futzal-ayollar (3).jpg

Кейинги ўйинларда жуфтликлар ғолиблари юқори ўринлар учун курашни давом эттиришади.

Бу йилги футзал чемпионатида илк бор аёллар жамоалари ҳам худди расмий халқаро мусобақаларда бўлгани каби “тоза ўйин”ни амалга оширишади. Яъни, учрашув 20 дақиқа тоза ҳолда ташкил этилади (тўп майдонни тарк этган пайтида вақт ҳам тўхтатилиб турилади).

Futzal-ayollar (4).jpg

Futzal-ayollar (8).jpg

Гуруҳлар билан танишинг:

“А” гуруҳи — “Севинч” (Қарши), “Бухоро-W” (Бухоро), “Сўғдиёна- W” (Жиззах)
“B” гуруҳи — АГМК- W (Олмалиқ), “Сурхон- W” (Термиз), “Андижанка” (Андижон)
“С” гуруҳи — “Қизилқум-Гули” (Навоий), “Навбаҳор-W” (Наманган), “Пахтакор-W” (Тошкент)

“D” гуруҳи — “Металлург-W” (Бекобод), “Бунёдкор-W” (Тошкент), “Локомотив-W” (Тошкент).

Бугун чемпионатнинг илк тур ўйинлари ўтказилди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“БУХОРО-W” — “СЎҒДИЁНА- W” – 1:13

Голлар: Н.Ғиёсова (ўз дарв, 7) – Ў.Қўчқорова (7, 36), Д.Хабибуллаева (13), Л.Норбекова (10, 35), А.Норбоева (17, 18, 23, 24, 38), Т.Зарбиева (30), Э.Шарипова (32), Х.Дадабоева (33-ўз дарв.).

“СУРХОН-W” — “АНДИЖАНКА” – 3:4

Голлар: Н.Муродова (9), М.Абдураҳмонова (39) – М.Назарқулова (6), О.Ёқубова (7-ўз дарв., 35), О.Мингбоева (26, 38).

Тақвим бўйича ўтказилиши лозим бўлган “Навбаҳор-W” — “Пахтакор-W” ва “Бунёдкор-W” — “Локомотив-W” жамоалари ўртасидаги учрашувлар об-ҳаво ва техник сабабларга кўра бошқа кунга кўчирилди.

Futzal-ayollar (5).jpg

Futzal-ayollar (7).jpg

Futzal-ayollar (6).jpg

5 847
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА