ЎзА Ўзбек

08.01.2018 12:59 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда бокс кечаси ўтказилди

Пойтахтимизда бокс кечаси ўтказилди Пойтахтимизда профессионал боксчилар ўртасида рейтинг жанглари ўтказилди.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада мамлакатимизнинг энг кучли чарм қўлқоп усталари 8 вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

Тўрт раунд ўтган рейтинг жангларида Улуғбек Собиров – Муҳаммадрасул Саримсоқовни, Шукирулло Воҳидов – Саидбек Азимжоновни, Бексултон Равшанов – Бобир Норовни, Бургут Ҳожибоев – Отабек Қосимовни мағлуб этди. Муҳиддин Ражаббоев ўз вазн тоифасида ўтган баҳснинг иккинчи раундида рақиби Шеркомил Раҳимовни техник нокаутга учратди.

Вазни 63 килограммдан ортиқ бўлган Жасур Аҳмаджонов олти раунд ўтган жангда Фаррух Файзиевни енгиб, ўзининг навбатдаги ғалабасига эришди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
12 786