ЎзА Ўзбек

02.11.2018 21:16:54 Чоп этиш версияси

Пойтахтимизда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Тошкент шаҳар спартакиадаси бўлиб ўтмоқда.


Спортнинг 18 тури бўйича бўлиб ўтадиган шаҳар спартакиадаси 12 та спорт мажмуида ўтказилади. Мусобақаларда 2 минг 200 дан ортиқ спортчи-ёшларнинг иштирок этиши кутилмоқда. Ғолиб ва совриндорлар 664 медаль учун баҳс олиб боради.

Гимнастикага ихтисослашган республика олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Унда Ёсмина Раҳимова ва Наталья Усова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

3.jpg

10.jpg

11.jpg

7.jpg