ЎзА Ўзбек

29.01.2020 Чоп этиш версияси

Пойтахтда яна бир чемпионат бошланди (фоторепортаж)

Пойтахтда яна бир чемпионат бошланди (фоторепортаж)

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида яна бир чемпионат старт олди. Кеча 8, 10, 12 ёшли ўғил-қизлар ўртасида ўтган Ўзбекистон чемпионати энди 14,16,18 ёшдаги ёш шахматчилар ўртасида давом этмоқда.

Shaxmat-14-16-18-yosh (2).jpg

200 нафарга яқин шахматсеварлар иштирок этаётган чемпионатда 1-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Унга кўра, Умида Омонова (Сурхондарё), Муслима Хайруллаева (Тошкент), Юля Хегай (Тошкент), Сарвиноз Хўжаназарова (Тошкент вил.), Ситора Сапарова (Навоий), Ирода Исмоилова (Қашқадарё), Муҳриддин Мадаминов (Тошкент), Исломбек Холмаматов (Навоий), Шоҳжаҳон Усмонов (Жиззах), Мирфайз Суннатов (Бухоро), Муҳаммадали Абдураҳмонов (Сурхондарё), Ҳасанбой Ҳасанжонов (Андижон) каби шахматчилар ўз тенгқурлари устидан ғалабага эришди.

Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари 5 февраль куни аниқ бўлади.

Shaxmat-14-16-18-yosh (7).jpg

Shaxmat-14-16-18-yosh (4).jpg

Shaxmat-14-16-18-yosh (6).jpg

Shaxmat-14-16-18-yosh (3).jpg

Shaxmat-14-16-18-yosh (1).jpg

3 274
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА