ЎзА Ўзбек

31.03.2019 16:23:55 Чоп этиш версияси

“Пойтахт дербиси” учун таркиблар эълон қилинди


Бугун Ўзбекистон суперлигасининг 2-тур ўйинлари давом эттирилади.

Якшанба кунги ўйинларни “Тошкент дербиси” очиб беради. Бироздан кейин “Пахтакор” стадионида пойтахтимизнинг икки вакили “Бунёдкор” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўзаро куч синашади.

Гарчи мазкур ўйинда “қалдирғочлар” номинал мезбон саналса-да, улар уй ўйинларини ўтказадиган “Миллий” стадион майсаси ҳали тайёр эмас. Шу боис томонлар ўзаро келишишган ҳолда учрашувни “Пахтакор” стадионида ўтказишга қарор қилди.

Ҳозиргина мазкур учрашув учун жамоалар ўз таркибларини эълон қилди.

“Бунёдкор” – “Пахтакор”

Ҳакамлар: Равшан Эрматов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Шавкат Насибуллаев.

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров (с), Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев.

caad3db8-a970-4b0c-8c9c-0d4f7809ee90.jpg

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Бобур Фарҳодов, Сардор Азимов, Сергей Прохоров, Санжар Рихсибоев, Абубакр Мўйдинов, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Владислав Нуриев.

“Пахтакор”: Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Егор Кримец (с), Владимир Козак, Фаррух Сайфиев, Садриддин Абдуллаев, Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Достонбек Ҳамдамов, Марат Бикмаев.

1642eb77-6909-42ac-bfd2-2dd4e63ae104.jpg

Захира: Умид Ҳамроев, Бобур Асқаров, Акром Комилов, Шерзод Аъзамов, Сардор Собирхўжаев, Жавоҳир Сиддиқов, Жасур Яхшибоев, Собит Синдаров, Игорь Сергеев.

Шу ўринда суперлиганинг 2-тур ўйинларида қайд этилган натижалар билан танишинг:

“Қизилқум” – АГМК – 3:1
“Металлург” – “Бухоро” – 2:0
“Сурхон” – “Динамо” – 1:0
“Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:0

Бугун яна иккита учрашув ўтказилади. Фарғонада “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон” жамоалари тўқнаш келса, Қаршида “Насаф” ва “Сўғдиёна” клублари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритишади.