ЎзА Ўзбек

10.07.2018 18:51 Чоп этиш версияси

Полвонларимиздан иккинчи олтин медал!

Полвонларимиздан иккинчи олтин медал! Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида терма жамоамиз иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

Қизлар ўртасида 63 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб борган Кумушхон Файзуллаева икки кураш бўйича олтин медални қўлга киритди. Даст кўтаришда 94 килограмм билан учинчи натижани қайд этган вакиламиз силтаб кўтариш машқида ўз маҳоратини намойиш қилиб, олтин медалга сазовор бўлди. 

882f5f74-9a1b-4d06-9aa8-83a61e332b53.jpg

Кумуш ва бронза медаллари Миср ҳамда Тунис терма жамоаси вакилаларига насиб этди. Таъкидлаш жоиз, Файзуллаева Ўзбекистон оғир атлетикаси тарихида жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган илк аёл спортчи бўлди. Бу терма жамоамизнинг мусобақада қўлга киритган иккинчи олтин медали эди. 2 кун муқаддам эркаклар ўтасида Адҳам Эргашев +62 кг. вазн тоифасида ҳам дунё биринчилигида зафар қучганди.

04d755bf-69c3-455f-81a0-2a293083a161.jpg

Оғир атлетика. ЖЧ. Тошкент

Аёллар, -63 кг:

1. Кумушхон Файзуллаева (Ўзбекистон) – 214 кг. (94 кг. + 120 кг.)

2. Эсра Аҳмед (Миср) – 207 кг. (94 + 113)

3. Ғофрон Белхир (Тунис) – 206 кг. (94 + 112)

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
10 290